Ўзбекистон миллий терма жамоасида хорижлик мураббий иш бошлаши кутилмоқда, деб хабар қилади «Championat.asia».
Самвел Бабаянга сербиялик мутахассис Деян Журжевич ёрдам беришга яқин турибди.
2012 йил «Пахтакор»да бош мураббий бўлиб ишлаган мутахассис Тошкентга етиб келди. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўша йил Журжевич тайёрлаган жамоа якунда чемпион бўлганди. Аммо унинг ўзи мавсум охиригача ишламаган.
Журжевичнинг сўнгги иш жойи Белграднинг «ОФК» клуби бўлди.
Изоҳ (0)