Ўзбекистон Футбол Федерациясида 9 июль, пайшанба куни Виктор Жалилов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида расман таништирилади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Олимпия терма жамоасининг янги бош мураббийи ҳам расман мазкур анжуман давомида таништирилади», — дейилади ЎФФ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, анжуман соат Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.
Изоҳ (0)