Россиянинг «Рубин» футбол клуби Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаcи сафида 2011 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган ярим ҳимоячи Бобур Давлатовни Қозоғистоннинг «Жетису» клубига ижарага берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, 19 ёшли Бобур Давлатов «Рубин» ёшлар жамоаси таркибида 2014/2015 йилги мавсум давомида 22 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол киритган ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси ўз фаолиятини Муборакнинг «Машъал» клубида бошлаган. Икки йил аввал эса Қозоннинг «Рубин» клубига ўтганди.
У ҳали 18 ёшга тўлмагани ва легионер футболчи бўлгани учун, регламентга кўра дастлабки йили «Рубин» иштирокидаги ўйинларда иштирок эта олмаган эди. Бу мавсумдан бошлаб эса ўйинларда мумтазам иштрок эта бошлади ва жамоанинг ҳужум чизиғидаги асосий футболчиларидан бирига айланди.
Изоҳ (0)