Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг яқинлари футболчи миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашни ўйлаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар беради «Uff.uz».
Аввалроқ Аргентина матбуоти Месси унинг терма жамоадаги ўйини борасида ишқибозлар ва матбуот томонидан мунтазам билдириладиган танқидлардан чарчаб, миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.
Қайд этиш жоиз, Аргентина ва Чили терма жамоалари ўртасидаги Америка Кубоги финал учрашувидан сўнг Месси яна танқидчилар нишонида қолди.
Изоҳ (0)