Туркиянинг Бурса шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси қуръа натижасига кўра, илк даврада мусобақада тўртинчи рақам остида таснифланган украиналик Юлия Бейгелзимерга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда Оқгул кучли рақибасини 6:4, 3:6, 7:5 ҳисобида таслим этди.
Изоҳ (0)