Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Нигина иккинчи давра учрашувини мағлубият билан якунлади. Бангкок турнирида бешинчи рақам остида ҳаракат қилган Нигина япониялик теннисчи Мию Катога 6:4, 5:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Энди Нигина асосий эътиборини турнирнинг жуфтликлар баҳсига қаратади. Япониялик Хирока Кувата билан тандем ҳосил қилган Абдураимова биринчи даврада мусобақанинг биринчи рақамли жуфтлиги ҳисобланган хитойлик теннисчилар – Кай-Лин Жанг ва Ксинюн Хан билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)