АҚШнинг Чикаго шаҳри аэропортининг учиш-қўниш йўлагида Southwest Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг двигатели ёниб кетди, деб хабар бермоқда Meduza.
Авария лайнер Бостонга учиб кетиш учун юришни бошлаган вақтда содир бўлган. Учувчилар самолётни тўхтатган, барча йўловчилар шишириладиган траплар ёрдамида эвакуация қилинган.
Самолёт бортида жами 143 киши бўлган. Уларнинг барчаси тахминан уч соат кейинги рейс билан Бостонга жўнатилган.
Изоҳ (0)