Россиялик миллиардер Роман Абрамович ўз яхтаси фонида селфига тушишга уриниш чоғида йиқилган йигитга ёрдам бериш учун икки нафар экипаж аъзосини жўнатди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Ҳодиса россиялик миллиардернинг шотланд оролларига саёҳати чоғида Арран оролига ташриф буюрган вақтида содир бўлган. 20 ёшли йигит яхта фонида ўзини суратга туширмоқчи бўлган пайтда болалар майдончасидаги арғимчоқдан йиқилиб тушган.
Йигит йиқилиш чоғида жиддий жароҳат олганини кўрган Абрамович унга ёрдам бериш учун икки нафар экипаж аъзосини жўнатган. Улар шифокорлар келгунча йигитнинг бўйнига махсус мосламани қўйиб, юзига кислород ниқобини тутиб турган.
Изоҳ (0)