Украинанинг «Футбол 1» телеканали томонидан хабар қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов «Ворскла» билан янги шартнома имзолаган. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Ҳозирча шартнома тафсилотлари ва муддати маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, Санжар Турсуновнинг аввалги шартномаси муддати 2015 йилнинг 30 июнида якунига етган эди. Айни вақтда Санжар жамоаси билан бирга Словениядаги йиғинда бўлиб турибди.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум «Ворскла» сафида 36 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол киритган.
Изоҳ (0)