Туркия ва Греция ўртасидаги Эгей денгизида муҳожирларни ташиётган кема чўкиб кетди, камида 17 киши ҳозиргача топилгани йўқ. Бу ҳақда Греция маъмурларига асосланиб, Reuters маълум қилган, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Греция денгиз транспорти вазирлиги маълумотларига кўра, олиб борилган амалиётлар чоғида 16 киши қутқарилган. Мамлакатнинг Фармакониси ва Агатонисион ороллари оралиғида кема чўка бошлаганда унда 33 дан 37 нафаргача муҳожир ҳамда экипаж аъзолари бўлган.
БМТ маълумотларига кўра, 2015 йилнинг биринчи ярми давомида Ўртаер денгизи орқали камида 137 минг муҳожир Европага келган. Бу ўтган йилга нисбатан 83 фоизга кўпдир. Греция ва Италияга келаётган муҳожирларнинг учдан бир қисми сурияликлар бўлса, улардан кейинги ўринларда эса Афғонистон ва Эритрея фуқаролари қайд этилган.
Изоҳ (0)