Москвада баланд уйлар томлари, кўприклар ва хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа объектларда селфининг хатари тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Суратга тушиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган жойларни ажратиб, ‘Селфи хавфли!’ деган белгилар ўрнатиш керак, — дея таъкидлайди Москва Давлат думасининг қонунчилик комиссияси раҳбари Александр Семенников. — Ўзингизни тарихга муҳрламоқчимисиз, марҳамат, фақат жонингизни хатарга қўйиб, таваккал қилаётганингизни унутмасангиз бўлгани».
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Россияда шу йил бошидан бери селфи ишқибозлари билан боғлиқ 100 га яқин бахтсиз ҳодиса рўй берди, ўнлаб ҳолатлар фожиали якун топди.
Изоҳ (0)