Лондон мэри Борис Жонсон Буюк Британия пойтахтида яқин орада тўлиқ электрда ишлайдиган икки қаватли автобуслар пайдо бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар бермоқда.
Атмосферага зарарли газларни умуман чиқармайдиган даблдекерлар BYD компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг сони қанча бўлиши ҳозирча аниқ эмас, аммо Лондон кўчаларида улар шу йил октябрида пайдо бўлиши маълум.
Изоҳ (0)