Тошкент шаҳридаги «Самарқанд Дарвоза» савдо маркази яқинига ўрнатилган янги светофор иссиқликка дош бера олмади, деб хабар беради «12news.uz».
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига ушбу сурат жойланган.
Сурат остида изоҳ қолдирганлардан бири светофорга зарар етишига қуёшнинг даҳли йўқлиги, буни кимлардир қўл кучи билан амалга оширганини ёзган. Гуруҳнинг яна бир фойдаланувчиси трамвай светофорнинг олдидан ҳар сафар ўтганида, унга тегиб ўтганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)