Профессионал каскадёр Терри Грант Nissan Juke NISMO RS автомобилида икки ғилдиракда ҳаракатланиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. «Korrespondent.net»нинг хабар беришича, рекорд Гудвуддаги тезлик фестивали вақтида ўрнатилди.
Каскадёр Juke’нинг икки ғилдирагида бир мил (1,61 километр) масофани соатига ўртача 48 километр тезликда 2 дақиқаю 10 сонияда босиб ўтди. Бу 2011 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 45 сонияга яхшироқ натижадир.
Грант Гудвуд тепалигидаги мураккаб йўлда рекорд ўрнатиши учун бир неча уриниш зарур бўлади, деб тахмин қилинаётган эди, бироқ маҳоратли каскадёр биринчи уринишдаёқ рекордни расмийлаштирди.
Изоҳ (0)