Япониянинг Toyota Motor компанияси жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Жули Хэмп истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда компания томонидан тарқатилган пресс-релизда сўз боради.
«Сўнгги вақтларда барча манфаатдор томонларга ноқулайлик туғдирган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, биз унинг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилдик», - дейилади компания хабарида.
Аввалроқ, 18 июнь куни Хэмп хоним гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний контрабандасида айбланиб, Япония полицияси томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, унинг номига АҚШдан оғриқ қолдирувчи махсус дори етказиб берилган бўлиб, мазкур воситани Японияга олиб кириш учун тегишли рухсатнома талаб этилади.
Япония полицияси Toyota’нинг бош қароргоҳида ва автоконцерннинг бош идорасида тинтувлар ўтказди. Топ-менежернинг ўзи эса мазкур дорининг Японияда тақиқланганини билмаслигини ва оёғидаги оғриқлар сабаб отасидан дори юборишни сўраганини маълум қилди.
Изоҳ (0)