Россиялик рок-хонанда Земфира Тбилисидаги Tbilisi Open Air 2015 рок-фестивалида иштирок этди. «Korrespondent.net» хабарига кўра, у «Интересно, как ты там» қўшиғини ижро этаётган вақтда томошабинларнинг биридан Украина байроғини олиб, саҳнада ҳилпиратган, сўнг уни микрофон устунчасига боғлаб қўйган.
«Хотирам панд бермаётган бўлса, Земфира «Интересно, как ты там, буду думать что в порядке» қўшиғини ижро этаётган вақтда байроқни қўлга олди», - деб ёзди Instagram’нинг @enzeree номли фойдаланувчиси.
Эслатиб ўтамиз, Земфира баҳорда украиналикларни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида ўз сайтида барча маълумотларни ўчириб, 2008 йилги концертлардан бирида украин тилида ўзи куйлаган, «Океан Эльзи» гуруҳига тегишли «Вiдпусти» қўшиғини қолдирган эди.
Изоҳ (0)