18 июнь куни машҳур артист ва телебошловчи Максим Галкин 39 ёшини нишонлади, дея хабар бермоқда «Комсомольская правда». Шу куни Галкин ва Пугачёванинг эгизак фарзандлари — Гарри ва Лиза бир ёшу тўққиз ойлик бўлди.
Алла Пугачёва болалари билан Исроилда уч ой дам олиб, яқинда Россияга қайтиб келган эди. Нашр ўшандан буён ўсиб-улғайиб қолган болакайларнинг суратларини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Максим Галкин ва Алла Пугачёва сунъий оналик воситасида эгизак фарзандли бўлгани ҳақида 2013 йил октябрида хабар берилган эди.
66 ёшли Алла Пугачёва ва 39 ёшли Максим Галкин 14 йилдан бери бирга яшайди. 2011 йилда эса улар турмуш қурган.
Изоҳ (0)