WikiLeaks сайтида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) Германия канцлери Ангела Меркель маъмурияти ходимларини қандай кузатиб боргани ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди. «RBC.ru»нинг хабар беришича, мазкур фаолият билан МХАнинг алоҳида бир бўлинмаси шуғулланган.
Сайтда эълон қилинган ҳужжатларда бўлинма ўз фаолиятини 2011 йилда бошлагани ва телефон суҳбатларини эшитиб боришга ихтисослашгани ҳақида сўз боради.
Аввалроқ немис матбуоти WikiLeaks маълумотларига асосланиб, МХА Германия ҳукуматининг аксарият аъзолари телефонларини эшитиб боргани ҳақида хабар берганди. Тахминларга кўра, бу ишга Британия махсус хизмати ҳам жалб этилган.
WikiLeaks маълумотларига кўра, МХА назорати остида бўлган кишилар рўйхатида жами 69 та телефон рақамининг эгаси бор. Булар – Германия вазирлари ва юқори мартабали амалдорларидир.
Изоҳ (0)