Греция халқаро кредиторлар таклифи юзасидан ўтказиладиган референдум арафасида расман банкрот дея эълон қилинди. Мамлакатнинг тўловга умуман имконияти йўқлигини 3 июль, жума куни Европа молиявий барқарорлик жамғармаси (EFSF) қайд этди. Бу ҳақда AFP агентлигига асосланиб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
«Халқаро валюта жамғармаси раҳбари директорлар кенгашига Греция томонидан қарз тўланмаганини маълум қилди. Бу эса мамлакатнинг EFSF олдидаги мажбуриятлари бажарилмаслигига олиб келди», — дейилади хабарда.
Олдинроқ Афина ХВЖга 1,54 миллиард евро тўлашни кечиктирганди (муддат 30 июнь, сешанба куни ниҳоясига етган). Ундан ташқари, Греция айнан шу санада якунланган ёрдам дастурини чўздириш бўйича ҳам бир қарорга келмаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 5 июль куни Грецияда айнан шу масалада умумхалқ референдуми бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)