Греция пойтахти Афина шаҳрида халқаро кредиторларнинг таклифини қўллаб-қувватловчилар ва уларга қарши чиққанлар ўртасида акция ўтказилмоқда, деб хабар беради «РБК».
3 июль куни Конституция майдони марказидаги митинг тўқнашув билан якунланди. Тартиб посбонлари намойишчиларга қарши куч ишлатишга мажбур бўлди.
Еврокомиссия, Европа Марказий Банки ва Халқаро валюта жамғармаси Грецияга ҳозирги вақтда қиймати 300 миллиард доллардан ошиб кетган қарзни ижтимоий тўловларни камайтириб, солиқларни ошириш йўли билан қайтаришни таклиф қилганди. 5 июль куни шу масала юзасидан референдум бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль, жума куни Европа молиявий барқарорлик жамғармаси Грецияни банкрот деб эълон қилганди.
Изоҳ (0)