АҚШнинг Колорадо штатида «тез ёрдам» вертолётининг қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди. «RBC.ru» хабарига кўра, ҳалок бўлган шахс ҳаво кемасининг учувчиси эди.
Ҳодиса вертолёт маҳаллий тиббиёт маркази яқинидаги майдончадан ҳавога кўтарилишга уринган вақтда юз берган. У тахминан 30 метр баландликка кўтарилганидан сўнг, автотураргоҳга қулаган.
Қулашдан сўнг ёнғин келиб чиққан, вертолёт ичида бўлган шифокор ва ҳамшира тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Вертолёт бортида беморлар бўлмаган.
Ҳозирги вақтга келиб қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлди. Ҳалокат сабаблари ўрганиб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)