Куни кеча Австралияда Лиза лақабли коала Фантом номли боласи билан бирга катта йўлда машина остида қолиб кетди. Fit4Brain’нинг ёзишича, она коала бошидан ва ўпкасидан жароҳат олган, кичик жониворга эса зарар етмаган.
Коалага зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилиши керак эди, шу сабабли уларнинг ҳар иккиси ветеринария тиббиёт марказига олиб келинди.
Коаланинг боласи онасиз узоқ вақт қолиш учун жуда ҳам кичиклик қилгани учун, шифокорлар операция вақтида уни онасидан ажратмасликка қарор қилди. «Чақалоқ» онасини тинмай аста қучоқлаб, шифокорлар ўз ишини қилиб бўлишини сабр билан кутди.
Мазкур ҳолат акс этган фотосурат интернетда катта тезлик билан тарқалди — бутун дунё бўйлаб қанчадан-қанча одамлар жониворчага ҳамдардлик билдириб, унинг онаси тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Клиника ходимларининг таъкидлашича, кичик коаланинг қучоқлашлари жабрланувчи жониворга ижобий таъсир қилди — ҳозирги вақтда Лиза тезлик билан соғаймоқда.
Изоҳ (0)