Арманистон Махсус тергов хизмати (МТХ) Ереванда электр энергияси қимматлашгани юзасидан ўтказилган норозилик намойишида фуқаролар ва журналистларга зўравонлик ўтказилганлиги ҳолатлари бўйича жиноий иш очди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Тергов тахминига кўра, куч тузилмалари ходимлари «намойиш қатнашчилари ва воқеаларни ёритган бир қатор журналистларга нисбатан куч ишлатган, видео ва овоз ёзиб олиш жиҳозларига зарар етказилган ёки йўқ қилинган. Бу билан журналистларнинг қонуний касбий фаолиятига тўсқинлик қилинган».
23 июнь ҳодисаларида айбдорларни жазолаш Ереван марказидаги Маршал Баграмян кўчасини тўсиб олган намойишчиларнинг асосий талабларидан бири бўлиб турибди.
Изоҳ (0)