Папуа-Янги Гвинеянинг Порт-Морсби шаҳрида футбол бўйича Тинч океани ўйинлари старт олди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Гуруҳ босқичининг 1-турида Таити ва Микронезия термалари ўзаро куч синашди. Баҳс таитилик футболчиларнинг 30:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Эътиборли томони, учрашув 1-таймида Таити термаси Микронезия дарвозасига «бор-йўғи» 10 та гол урган.
«B» гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Янги Зеландия термаси Соломон ороллари жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, мусобақа ғолиби 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
Изоҳ (0)