Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 2 июль куни Олий Лига клублари бош мураббийлари билан мажлис ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати твиттерига таяниб, «Uff.uz» хабар берди.
«Ёзда олий лига ўйинларини 20:00 дан кейин қилиб белгилаш керак. Ўйинни 18:00 да бошлаш мухлисларга нисбатан ўта адолатсизлик!», — деди Самвел Бабаян.
Самвел Бабаяннинг қўшимча қилишича, «биз ҳаммамиз – клублар, мураббийлар, мухлислар, ҳамма-ҳамма терма жамоа атрофида бирлашишимиз керак».
Эслатиб ўтамиз, Олий Лига мураббийлари билан йиғилиш давомида Самвел Бабаян асосий нияти Ўзбекистон миллий термасини ЖЧга олиб чиқиш эканлигини айтганди.
Изоҳ (0)