МХЛнинг «Сент-Луис Блюз» клуби ва Россия терма жамоаси ўйинчиси Владимир Тарасенкога тўйи муносабати билан 500 минг рубл турадиган торт совға қилишди. Бу ҳақда хоккей агенти Алексей Дементьев ўз Twitter’ида маълум қилди.
Совғани спортчининг миллий терма жамоадаги шериги, «Чикаго Блекхокс» хоккейчиси Артемий Панарин тақдим этган, у ширинликни кимошди савдосида сотиб олган. Никоҳ маросими 1 июль, чоршанба куни Тарасенконинг она шаҳри – Новосибирскда бўлиб ўтган.
Тарасенко ва Панарин МХЛга кетгунга қадар Санкт-Петербургнинг СКА жамоасида бирга ўйнаган.
Изоҳ (0)