Жаҳон банки Ўзбекистонга Бухоро ва Самарқанд канализация тармоқларини қайта тиклаш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 105 миллион доллар ҳажмида қўшимча маблағ тақдим этди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Кредит Ўзбекистонга Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 25 йил муддатга беш йиллик имтиёз даври билан берилади.
Нашр эслатишича, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки 2009 йилда Ўзбекистонга 55 миллион долларлик кредит ажратган эди.
Изоҳ (0)