Жаҳон банки 2015 йил охиригача Ўзбекистон ҳукуматига автомобиль йўллари реконструкцияси учун 200 миллион доллар миқдорида кредит тақдим этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Газета.uz» банк сайтига таяниб.
Дастлабки қиймати 240 миллион доллар бўлган лойиҳа биринчи босқичда Тошкент вилоятидаги жами 90 километрлик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлашни кўзда тутади. Иккинчи босқичда эса Фарғона водийси (Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари)даги бундай ишлар амалга оширилади. Лойиҳани бажариш муддати — тўрт йил.
Нашр эсалтишича, 2009—2015 йилларда биринчи даражали миллий автомагистраль қуриш дастури Ўзбекистон Президенти томонидан 2009 йил майида тасдиқланган бўлиб, унинг қиймати 3,44 миллиард долларга тенг.
Изоҳ (0)