Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасининг Калитларни рўйхатга олиш ягона маркази томонидан электрон рақамли имзолар берилиши кўзда тутилган, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу фармоннинг ижросини таъминлаш юзасидан Давлат солиқ қўмитаси мамлакатда Электрон рақамли имзолар бериш ягона марказини яратиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Қарор лойиҳасида кўзда тутилишича, келажакда давлат ва хўжалик бошқарувидаги органлар, жойлардаги давлат ҳукумати ва тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминловчи электрон рақамли имзони бериш Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази — Электрон рақамли имзоларни рўйхатдан ўтказиш маркази томонидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)