2015 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Беларусь Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларнинг ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)