Хитойда узоқ давом этган жала мамлакат ҳудуди бўйлаб сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Натижада камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафари бедарак йўқолди, деб хабар беради «РИА Новости» «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб.
Аввалроқ Хитойнинг Хэнань вилоятида кўчкилар оқибатида беш кишининг вафот этганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Агентликнинг маълум қилишича, Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Шэньси вилоятида тўрт киши ҳалок бўлди, тўққиз киши эса бедарак йўқолди. Аньхой ва Сычуань вилоятларида яна тўрт киши қурбон бўлди. Маҳаллий ҳокимият Сычуань вилоятининг 48 та қишлоғидан 260 мингдан кўпроқ кишини эвакуация қилди.
Ҳукумат фавқулодда вазият эълон қилди, шунингдек сув тошқинидан зарар кўрган аҳолига 15 миллион юан (2,5 миллион доллар) миқдорида пул ажратишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)