Россия бош прокуратураси Совет иттифоқи Давлат кенгашининг 1991 йилги Болтиқбўйи мамлакатлар мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори қонунийлигини текширишни бошлади, дея хабар бермоқда Meduza.
Interfax агентлиги манбасининг хабарига кўра, текширув депутатлар сўрови бўйича олиб борилмоқда. Депутатлардан қайси бири бундай сўров берганига аниқлик киритилмаяпти.
«Болтиқ давлатлари мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарор юридик жиҳатдан зиддиятли, чунки у конституциявий бўлмаган органлар томонидан қабул қилинган», — деди агентлик ҳамсуҳбати.
Шу билан бирга, у прокуратура хулосаси ҳар томонлама ўйлаб кўрилган бўлиши кераклигини айтди ва бундай қарорлар қабул қилишда «нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш» кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)