Озодбек номли DVD плеер сурати бир зумда телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳафта янгилигига айланди. Суратларни ўзиданоқ бу фотошоп эмаслиги кўриниб турибди, деб хабар беради «Sayyod.com».
Дунё миқёсидаги машҳурлар номи бренди остида турли маҳсулотлар бўлиши ва улар асосан ўша юлдузнинг ўзига тегишли бўлишидан хабардормиз. Аммо хонандага аталган техника чиққани Ўзбекистонда янгилик бўлса керак.
Бундай бизнес кўпинча хонанданинг ўзига тегишли бўлади, бироқ Озодбек ҳолатида бунинг акси кўринади. «Sayyod.com» нашри бу борада Озодбек Назарбековнинг фикри билан қизиқди.
«Икки кун аввал андижонлик дўстларим суратини юборишганида бундан хабар топдим. Бу мухлисларим ёки тижоратчиларми бошқасидан хабарим йўқ. Бунақа ишлар биринчи маротаба эмас, шунинг учун таажжубланмадим», — дейди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.
Нашр қайд этишича, бундай ишлар учун хонанда маҳсулот сотувидан тушган даромадни фоизига даъво қилиши ёки ишлаб чиқарувчиларни жаримага торттириб, DVD плеерларни чиқаришни тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)