«Даракчи» газетаси муштарийси Гулнора Абдиева ёш актёр Йигитали Мамажоновнинг қиёфаси, ўзини тутиши, имиджи ва мимикаси кўпроқ ҳинд кино санъати қироли Шоҳруҳхонни эслатиб юборишини ёзган. Муштарий газета орқали Йигитали аслида ҳам Шоҳруҳхонга тақлид қилиш-қилмаслиги ҳақида савол берган.
Ушбу саволга жавоб берган Йигитали ҳеч кимга тақлид қилмаслигини айтиб ўтди.
«Очиғи мен ҳеч кимга тақлид қилмаганман. Ҳинд фильмларини эса умуман томоша қилмайман. Фақат Голливуд фильмларини кўраман», — деди Йигитали Мамажонов.
Актёр ҳозирги вақтда қандай ишлар билан машғул эканлигига ҳам тўхталиб ўтди.
«Режиссёрлардан Аюб Шаҳобиддинов билан янги бир фильм устида иш бошлаяпмиз. Фильм номи ҳозирча сир. Қолаверса, ҳозирги пайтда яна бир неча режиссёрлардан таклифлар бўляпти, улар орасидан маъқулини танлаб суратга тушишни режалаштиряпман».
Изоҳ (0)