2015 йилнинг 20—24 июнь кунлари Италиянинг Римини шаҳрида бўлиб ўтган опера бўйича Фиесталония фестивалида ўзбекистонлик Аминзода Жуманиёзов 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Kamolot.uz»га таяниб, «turkistonpress.uz» хабар қилмоқда.
Аминзода фестивалда «Мафтун бўлдим», француз тилида «Кармен» операсидан «Эскамильо» арияси ҳамда италян тилида «Йиғлама» романсини ижро этди.
— Фестивалда «Мафтун бўлдим» романси алоҳида рағбатга муносиб топилди, — дейди Аминзода. — Томошабинлар бу операни алоҳида қизиқиш ва зўр қувонч билан қарши олди. Ўшанда, барчанинг кўзидаги ҳайратга яна бир бор гувоҳ бўлдим.
Изоҳ (0)