3D технологияси ёрдамида қурилган дунёдаги илк офис биноси Дубайда пайдо бўлади, деб хабар қилади «Korrespondent.net».
Дубай ҳукумати 3D-принтерлар бозорида ўзини кўрсатган Хитойнинг WinSun Global компанияси билан ҳамкорликда ушбу қурилиш лойиҳаси ташкилотчиси ҳисобланади.
Reuters агентлиги берган хабарга кўра, янги иморат қурилишида 6 метрли принтердан фойдаланилади. Қурилма учун материал вазифасини гипс, темирбетон, пластик ва арматурали шиша тола бажаради.
Чоп қилиш технологияси ёрдамида қурувчилар нафақат бинонинг асосий элементларини, балки ички безак ва мебелни ҳам яратишни режалаштирмоқда.
https://youtu.be/AaJGZ2aG868
Лойиҳа ташкилотчилари бу турдаги технология қурилишга сарфланадиган вақтни 50—80 фоизга тежашига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)