АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри ҳудудида ер қобиғининг ёрилган жойи аввал тахмин қилинганидан анча чуқур эканлиги маълум бўлди, деб ёзади «ТАСС». Бу жуда кучли зилзилаларга олиб келиши мумкин.
Санта-Барбарадаги Калифорния университети геолог олими Жим Боулз тадқиқотлар чоғида Лос-Анжелес ҳудудидан ўтувчи 45 километрли Ньюпорт-Инглвуд ёриғидан гелий гази анча кўп сизиб чиқаётганини аниқлади.
У гелий таркибида ўзига хос аралашмалар борлигини, бу эса Лос-Анжелес ҳудудида аномалиялар кузатилишидан дарак беришини таъкидлади.
Боулз яқин 30 йил ичида Лос-Анжелесда 7 магнитудали зилзила бўлишини башорат қилди. Бунгача олимлар зилзила кучи 4,7 магнитуда бўлишини тахмин қилган эди.
Изоҳ (0)