Россия Тергов қўмитаси вакили Владимит Маркин Twitter’да Михаил Ходорковскийнинг унга қарши янги тергов ҳақида берган саволига жавоб қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси 1998 йили Нефтеюганск мэри Владимир Петуховга нисбатан уюштирилган суиқасд юзасидан тергов-суриштирув ишларини қайтадан бошлагани ва бунда Ходорковскийни қотиллик ташкилотчиси сифатида кўриб чиқишаётгани хабар берилган эди.
Бунга жавобан, Ходорковский: «Бу Гаага суди ижросига нисбатан реакциями ёки Россиянинг Путиндан кейинги келажаги ҳақидаги мақолаларгами?» — дея савол берган эди.
«Тергов қўмитаси сиёсатга қизиқмайди. Биз фақат Ходорковскийнинг иштирокини исботловчи далилларга боғлиқ моддаларни ўрганмоқдамиз. Улар фақат жиноий эканлиги эса бизнинг айбимиз эмас», — деб ёзди Маркин унга жавобан.
Изоҳ (0)