Бутунжаҳон анъанавий Фудокан каратэ федерацияси (WFF) президенти афсонавий Илия Йорга Тошкентга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Фудокан каратэ мактаби асосчиси, каратэ бўйича илк жаҳон чемпионатлари ғолиби ва совриндори, кумитэ ва ката бўйича уч карра Европа чемпиони, тиббиёт фанлари доктори, Белград университети профессори, каратедаги энг юқори 10-дан соҳиби Йорга уч кун давомида каратэ билан шуғулланувчилар учун маҳорат дарсларини намойиш этди.
Ташкилотчилар — кумитэ бўйича жаҳон чемпиони шихан Шуҳрат Анваров раҳбарлик қилувчи Ўзбекистон Фудокан каратэ-до федерацияси ташриф дастурини қизиқарли ва ранг-баранг қилишга интилди.
Илия Йорга ўзбек каратэчиларининг даражаси ўсганини таъкидлаб, уларнинг синчков ақли, иродаси ва ғалабага интилувчанлигини мақтади ҳамда барчани соғлом бўлиш учун спорт билан шуғулланишга даъват этиб қолди.
Изоҳ (0)