Ўзбекистон чемпионати 15-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Унга кўра, 1 июль, чоршанба куни «Навбаҳор»нинг Тошкентда «Локомотив» билан кечадиган биринчи давранинг сўнгги беллашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Пойтахтлик ФИФА реферисига қанотларда ҳамшаҳарлари Абдулҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар кўмаклашса, қаршилик Найим Қосимов захира ҳаками вазифасини бажаради. Беллашув назоратчиси сифатида тошкентлик Дмитрий Роман қайд этилган.
Изоҳ (0)