Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Зепп Блаттер фикрича, унинг ташкилот президенти лавозимидан кетиши ўзи учун ҳам, ташкилот учун ҳам озодликка айланади, деб ёзади «Коммерсант».
ФИФАнинг янги президенти сайланадиган навбатдан ташқари конгресс 2016 йил бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шундай дер экан, Блаттер декабрга Японияда клублар бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мўлжалланганини эслатиб ўтди.
Нашр эслатишича, аввалроқ ФИФА президенти ташкилотнинг Цюрихдаги музейини қуриш билан банд бўлган ишчилар билан суҳбатда ўзининг «техник жиҳатдан» ҳали президентлик лавозимида эканлигини маълум қилган эди. Унинг бу сўзлари шу заҳотиёқ Блаттер лавозимини тарк этишдан бош тортгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлишига олиб келган эди.
Изоҳ (0)