«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «канонирлар» ишқибози оламдан ўтганидан кейин унинг оиласига шахсан мактуб ёзиб, уларни ҳайрон қолдирди, деб хабар беради «Arsaman.ru».
Жорий йилнинг март ойида Жон Кук 75 ёшида зотилжам касаллигидан вафот этди. Жоннинг оиласи маълум бир вақт ўтганидан сўнг «Арсенал» мураббийидан мактуб олди.
Жоннинг ўғли Дин клубнинг таржимони билан ёзишиб турарди. Француз мутахассиси айнан таржимон орқали Жон ҳақида хабар топган кўринади.
«Жон ҳаётдан кўз юмгани жуда қайғули. Клуб тизимидаги барча ходимлар номидан мен сизга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Мен Жон билан шахсан таниш бўлмаганимга қарамай, уни катта иштиёқ билан жамоа тақдирини кузатиб борганини биламиз ва бунинг учун ундан миннатдормиз. Бу сўзларим сиз учун кўп нарса англатмаслигини биламан, аммо шуни билишингизни истардимки — ушбу қайғули ва оғир дамда бизнинг барча ўй-хаёлларимиз сиз билан бирга», — деб ёзди Арсен Венгер.
Хэлен Кук бу мактубни рамкага солиб қўйди.
«Таржимон Жонни биларди ва мени ўғлим Жонни ўлганини айтганидан кейин у Арсен Венгерга бу ҳақда ёзган. Бу жуда ҳам ёқимли бўлди. Мен хатни олганимда саросимага тушиб қолдим. Жон ҳар доим ‘канонирлар’ни қўллаб-қувватлаган», — деди Жоннинг беваси.
Изоҳ (0)