Парагвайлик футболчи Дерлис Гонсалеснинг амакиси Парагвай ва Бразилия терма жамоалари иштирокидаги Америка Кубоги чорак финал учрашувини томоша қилиб бўлиб, вафот этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Twitter’да маълум қилди. Дерлис мазкур ўйинда Парагвай термасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланганди.
Хабар беришларича, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясини томоша қилиш вақтида 44 ёшли Мануэль Иррасабалнинг юраги хуруж қилган ва кейинроқ у касалхонада вафот этган.
«Нега айнан бугун, амаки? Мен сизларга ва бутун мамлакатга қанчадан-қанча қувонч ва бахтни совға қилган вақтим, сиз юрак хуружидан сўнг бизни тарк этдингиз. Бунга ишонгим келмаяпти», - деб ёзди Гонсалес.
Швейцариянинг «Базель» клубида тўп сурувчи 21 ёшли футболчи учрашув иккинчи таймида гол уриб, ҳисобни тенглаштирди, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга оширди.
30 июнь куни бўладиган ярим финал ўйинида парагвайликлар Аргентина терма жамоасига қарши тўп суришади.
Изоҳ (0)