Американинг Жоржия штати фуқароси Ford Flex катафалкини ундаги мурдаси билан олиб қочди, деб хабар беради Atlanta Journal Constitution.
Ҳодиса 28 июнь, якшанба куни тонгда Атлантадаги Грейди касалхонаси моргининг ходимлари Вилли А. Уоткинсон бўлган тобутни автомашинага юклагандан сўнг юз берди.
Номаълум эркак катафалкнинг рулига ўтириб, касалхонадан қочиб кетмоқчи бўлди. Бироқ у морг дарвозасига бориб урилди. Шундан кейин ўғирлаб кетувчи зарар кўрган машинадан тушиб, воқеа жойидан қочиб кетди. Аниқланишича, кейинроқ у қўшни тумандан Ford Explorer автомашинасини олиб қочган.
Бироз вақтдан сўнг, полиция жиноятчини топишга муваффақ бўлди ва у қамоққа олинди.
Изоҳ (0)