Россия ва МДҲ мамлакатлари илмий-техникавий ахборот алмашиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат илмий-техникавий ахборот билан ишловчи миллий тизимларни ривожлантириш ва ахборот ресурсларидан биргаликда ўзаро манфаатли фойдаланишни ривожлантиришга йўналтирилган.
Ҳужжат Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова ва Тожикистон ҳукуматлари раҳбарлари томонидан имзоланган.
Изоҳ (0)