Суиқасд натижасида Миср прокурори Ҳишам Баракат тан жароҳати олди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
«Ал-Яум ас-Сабиа» нашри маълумотларига кўра, пойтахт Қоҳиранинг Гелиополис мавзесидаги ҳарбий факултет биноси ёнига қўйиб кетилган портловчи қурилма бош прокурор кортежи ўтаётган вақтда ишга тушган.
Хабар беришларича, бош прокурор Баракат касалхонага етказилган. Портлаш натижасида яқин атрофда бўлган бир неча автомобилга ҳам зарар етгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)