Тайваннинг Синьбэй шаҳридаги аквопаркда содир бўлган портлаш оқибатида жабрланганлардан бири тез ёрдам машинасида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда Хитойнинг Sina портали.
Маълумотларга қараганда, ҳалок бўлган шахс шифохонага етказилганда унда ҳаёт аломатлари бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида жами 229 киши жароҳат олган бўлиб, улардан 97 нафарининг аҳволи оғир сифатида баҳоланган.
Formosa Water Park аквапаркида 27 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 да портлаш содир бўлди. Дастлаб рақс саҳналаридан бирида дискотека вақтида оқ тутун чиқиб одамларни қамраб олган, бир неча сониядан кейин эса портлаш юз берган. Жабрланганларнинг аксарияти очиқ кийимда бўлгани туфайли танасининг 40 фоизида куйиш ҳолати кузатилган.
Изоҳ (0)