Туниснинг Сус шаҳрида қутқарув хизмати ғаввослари денгиздан 26 июнь, жума куни сайёҳларни отиб ташлаган террорчига тегишли телефонни топиб чиқарди, дея хабар бермоқда «РБК».
Гувоҳлар сўзларига кўра, террорчи телефонни денгизга улоқтириб, сўнг сайёҳларга қарата ўт очган. Сус шаҳридаги соҳилбўйида дам олаётган туристлар ўқ остида қолган.
Охир-оқибат террорчи полициячилар томонидан отиб ўлдирилди. Бунгача эса у Калашников автоматидан 40 га яқин кишини отиб ташлашга улгурди.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди.
Изоҳ (0)