Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 644,065 евродан иборат турнир ўз якунига етди. Мусобақанинг бош соврини учун кечган финал баҳсида ўзбекистонлик Денис Истомин иштирок этди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси фаолиятида яккаликдаги илк ATP титулини қўлга киритди. Денис финалда америкалик Сем Куэррини икки сетда 7:6, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.
Таққослаш учун Сем дунё рейтингида 44, Денис эса 92-поғонадан жой олган. Лекин Истомин финалгача бўлган барча учрашувларда рейтингда ўзидан юқорида турган рақибларини мағлуб этди. Финалда ҳам шу анъана давом этди.
Истомин турнир ғолиби сифатида 79,345 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлди.
Изоҳ (0)