Москванинг Якиманка кўчасида 27 июнь, шанба куни тонгда Porsche автомобили иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Vesti.ru хабарига кўра, зарба шу қадар кучли бўлганки, устунга бориб урилган автомобиль иккига бўлиниб кетган.
Манбаларнинг маълум қилишича, автомобиль рулида Иркутск вилоятининг собиқ губернатори Игорь Есиповскийнинг ўғли бўлган. Собиқ губернаторнинг ўзи 2009 йили Байкалдаги вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган.
LifeNews телеканали маълумотларига кўра, автомобилнинг йўловчи ўриндиғида Россия ўйин бизнеси ассоциацияси президенти Игорь Баллонинг ўғли – 26 ёшли Таля Балло бўлган, у ҳам ҳодиса натижасида вафот этган.
ДАН ходимлари ҳозирги вақтда ЙТҲ сабабларини ўрганишмоқда. Тахминлардан бирига кўра, ҳайдовчи сирпанчиқ йўлда катта тезликда ҳаракатланаётган автомобилни бошқара олмай қолган.
Изоҳ (0)